📌 2024 йил 8 июнь куни “Экосан” экология ва саломатлик ҳалқаро хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти худудий бўлимининг “Соғлом экологик муҳитни биргаликда яратамиз” номли лойиҳаси доирасида Фарғона тумани Юқори Водил маҳалласида фаоллар билан учрашув бўлиб ўтди.
✅ Тадбирда ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси, маҳалла фаоллари ва фуқаролар иштирок этишди.
🔰 Лойиҳа доирасида маҳалла ҳудудига 2 та махсус чиқинди ташлаш қутиси ўрнатилди.
♻️ Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолига атроф муҳитни тоза сақлаш, халқимизнинг экологик маданиятни юксалтириш, тоза экологик муҳитни шакллантиришда барча бирдек масъул эканлиги тушунтирилиб, буклетлар тарқатилди.
© 2024 Barcha huquqlar himoyalangan.