2024 йил 25 ноябрь куни Фарғона шаҳар Кўзи ожизлар жамияти биносида “Юксак салохият” жамоат бирлашмасининг Фарғона вилоят филиали томонидан “Янги меҳнат кодексидаги муҳим нормалар” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Тадбирда Мадад ННТ, ЎзННТМА Фарғона вилоят бўлинмаси, вилоят жамоат фонди, Ногиронлар ассоциацияси Фарғона вилоят бўлими ва унитар корхона раҳбарлари иштирок этишди.
Тадбирда меҳнатга оид Халқаро ва миллий стандартлар, ХМТнинг Конвенциялари, меҳнат муносабати иштирокчилари, айрим тоифадаги ходимлар, жумладан аёллар, имконияти чекланган шахсларнинг янги меҳнат кодексининг тегишли нормаларини қўллашга оид билимларини ошириш, муносиб, хавфсиз меҳнат шароитлари билан таъминлаш, меҳнат шартномасини тузиш ва муддатли меҳнат шартномалари ҳамда жамоа шартномаси каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди.
Иштирокчилардан дастлабки ҳамда тадбир сўнгида соҳага оид билимларини синаш мақсадида тест синовлари ўтказилди.
© 2024 Barcha huquqlar himoyalangan.