Хабарингиз бор Президентимиз ташаббуси билан Тошкент шаҳри атрофидаги "Яшил белбоғ" барпо этиш лойиҳаси доирасида дарахт экиш тадбирлари давом этмоқда. Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшларимизни табиатни асрашга ўргатиш мақсадида 2024 йил 27 ноябрь куни Бувайда тумани Янгиқўрғон шаҳарчасида жойлашган "Замон ошпазлари" ННТ ҳудудига манзарали дарахат кўчатлари экилди.
ЎзННТМА аъзоси "Замон ошпазлари" ННТ раҳбари, моҳир ошпаз, Бувайда тумани Янгиқўрғон махалла фукаролар йиғинида яшовчи Хайдаров Муродали Мансурович яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака ошириб қайтди. Шу муносабат билан ННТ, ОАВ вакиллари ҳамда туман фаоллари иштирокида "Бир пиёла чой устида" тадбири ташкил этилди.
Муродали Мансурович ёшларимизни касб-ҳунарли бўлишлари учун Бувайда, Ўчкуприк, Боғдод туманларидаги ёшларни миллий таомларимизни тайёрлаш бўйича ошпазликка ўргатиб келмокда.
2024 йил 8 октябрь куни Бувайда туманида Фарғона вилоят "Замона ошпазлари" ННТнинг Олий Мажлис Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Ҳунарли киши хор бўлмас” лойиҳаси доирасида ““Ош фестивали” ўтказилган эди.
Тадбирда туман ҳокимлиги, Ёшлар етакчилари, ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, "Прометей" маркази, "Нодира" ўқув маркази ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Ошпазлик сир-асрорларини пухта эгаллаган 7 нафар ошпазлар ўртасида танлов ўтказилди. Танловда Риштон, Бувайда ва Учкўприк туманларидан моҳир ошпазлар ўзаро беллашиб маҳоратларини намойиш этишди.
Тадбирда давомида ҳудудий бўлинма раҳбари Д.Фозилов иштирокчиларга ушбу лойиҳанинг аҳамияти ва ундан кўзланган мақсад тўғрисида атрофлича тушунтириш берди ҳамда ёшларимиз касб-ҳунарли бўлиши кераклигини таъкидлади.
Тадбир сўнгида ўз маҳоратларини намойиш этган иштирокчиларга "Ташаккурнома"лар ва эсталик совғалари топширилган эди.
© 2024 Barcha huquqlar himoyalangan.