2024 йил 29 ноябрь куни Қўштепа тумани "Маданият саройи" биносида “Чехра” маркази томонидан “Имконият вақти” лойиҳаси доирасида “Фуқаролик жамиятининг меҳнат ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг заиф гуруҳларини иш билан таъминлаш ва трансформацион иқтисодий ислоҳатларни илгари суриш салоҳиятини фаоллаштириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда туман хокимлиги хотин-қизлар бўлими, ЎзННТМА, Қўштепа тумани хакамлик суди, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Фарғона вилоят бўлими ва унинг қошида ташкил этилган унитар корхона ва фаол ННТ вакиллари иштирок этишди.
Лойиҳанинг мақсади Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида мураббийлик ва йўл-йўриқ кўрсатиш орқали иштирокчиларнинг ўзига бўлган ишончи ва касбий маҳоратини ошириш, хотин-қизлар, ногиронлар ва хусусий сектордаги заиф гуруҳларни ишга жойлаштириш ва ишга жойлаштириш имкониятларини яхшилашдан иборат.
Тадбирда сўз олган ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Д.Фозилов йиғилганларга нодавлат нотижорат ташкилотлари билан давлат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатлари ҳақида ўз фикрларини билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 августдаги "Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-124-сон Фармони мазмун-моҳияти ҳамда янгиланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқаролик жамияти институтлари тўғрисида алоҳида боб киритилганлиги ва уларга яратилган имкониятлар ҳақида батафсил ахборот бериб ўтди.
Шунингдек, тадбир манзилида "Қувончга тўла мехрлар" унитар корхонасида фаолият юритувчи ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган махсус кийимлар ва текстиль махсулотлари ярмаркаси хам ташкил этилди.
Тадбир қизғин муҳокамалар ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
© 2024 Barcha huquqlar himoyalangan.