Маълумки, хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳимоясининг қонунчилик базасини мустаҳкамлаш бўйича мамлакатимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларнинг қабул қилингани хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаб, уларнинг жамиятдаги ўринини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
2024 йил 30 ноябрь куни Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактабининг концерт залида “Биз зўравонликка қаршимиз!” акцияси бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир "Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлашда фуқаролик жамиятини ролини кучайтириш ва барқарор ҳамкорликни йўлга қўйиш", оилавий, жинсий зўравонлик муаммосининг олдини олиш бўйича тарғибот кампанияси доирасида, Европа Иттифоқи ва "НИҲОЛ" давлатлараро ташаббусларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш марказининг молиявий кўмагида ўтказилди.
Гендер сиёсати масалалари ҳамда маиший ва жинсий зўравонликнинг олдини олиш муаммолари бўйича ўтказилган акцияда Фарғона шаҳар халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д.Қосимова, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Д.Фозилов, “Қалб нури” маркази раҳбари Д.Тўхтасинова, “Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлашда фуқаролик жамияти ролини кучайтириш ва барқарор ҳамкорликни шакллантириш” лойиҳаси координатори Жанет хоним Ахилговалар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Акция давомида талабаларнинг саъй-ҳаракатлари билан гендер тенглиги, жамиятда оилавий ва жинсий зўравонликнинг олдини олиш мавзуларида мини-спектакллар намойиш этилди.
Шунингдек концерт намойишлари ташкил этилиб, расмлар танлови ғолиблари ҳамда қисқа муддатда вилоят бўйича 4500 дан ортиқ аҳолини ўз тадбирлари билан қамраб олган фаол психологлар тақдирланди!
"Юксак салохият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиали ихтисослаштирилган санъат мактаби директори жаноб Ибрагим Йўлдошевга ушбу тадбирни ўтказишга қўшган улкан ҳиссаси, ижодий ёндашуви ва ижодкорлиги учун самимий миннатдорлик билдиради.
© 2024 Barcha huquqlar himoyalangan.