2024 йил 3 декабрь куни Фарғона тумани Чимён шаҳарчасида Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Фарғона вилоят ҳудудий бўлими қошидаги “Инсон қадри” унитар корхонаси томонидан ташкил этилган Парваришлаш марказида ногиронлиги бўлган ҳамда боқувчисини йўқотган болалар ва уларнинг ота-оналари иштирокида ҳайрия тадбири ташкил этилди.
Тадбирда туман хокимлиги хотин-қизлар бўлими, Прокуратура, вилоят Жамоат фонди, ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ногиронлар жамияти, Қизил ярим ой жамияти туман бўлимлари ва туман фаоллари иштирок этишди.
ЎзННТМА вилоят бўлинмаси раҳбари Д.Фозилов сўзга чиқиб, Президентимизнинг алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг марказида инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш турганлиги ҳақида гапириб, ногирон бўлган шахслар ва болалар доимий меҳр ва эътиборда эканлигини билдирди.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида амалга ошираётган меҳнатлари, самарали ишлари ҳамда “3-декабрь Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Фарғона тумани “ИНСОН-ҚАДРИ” унитар корхонаси раҳбари З.Юлдашевага ЎзННТМА Фарғона вилоят бўлинмасининг “ТАШАККУРНОМА”си топширилди.
Тадбир давомида болажонларга совғалар топширилди. Гўзал куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.
2024 йил 3 декабрь куни Фарғона тумани Чимён шаҳарчасида Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Фарғона вилоят ҳудудий бўлими қошидаги “Инсон қадри” унитар корхонаси томонидан ташкил этилган Парваришлаш марказида ногиронлиги бўлган ҳамда боқувчсини йўқотган болалар ва уларнинг ота-оналари иштирокида ҳайрия тадбири ташкил этилди.
Тадбирда туман хокимлиги хотин-қизлар бўлими, Прокуратура, вилоят Жамоат фонди, ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ногиронлар жамияти, Қизил ярим ой жамияти туман бўлимлари ва туман фаоллари иштирок этишди.
ЎзННТМА вилоят бўлинмаси раҳбари Д.Фозилов сўзга чиқиб, Президентимизнинг алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг марказида инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш турганлиги такидлаб, ногирон бўлган болалар ва юртдошларимиз доимий меҳр ва эътиборда эканлигини билдирди.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида амалга ошираётган меҳнатлари, самарали ишлари ҳамда “3-декабрь Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Фарғона тумани “ИНСОН-ҚАДРИ” унитар корхонаси раҳбари З.Юлдашевага ЎзННТМА Фарғона вилоят бўлинмасининг “ТАШАККУРНОМА”си топширилди.
Тадбир давомида болажонларга совғалар топширилди. Гўзал куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.
© 2024 Barcha huquqlar himoyalangan.