Farg'ona viloyati fuqarolik jamiyati institutlari


ЖАМОАТЧИЛИК МОНИТОРИНГИ

“Юксалиш” ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда ЎзННТМА Фарғона вилоят бўлинмаси ҳамкорликда 2024 йил 21-февралдаги “Ўзбекистон–2030” стратегиясининг 61-мақсад, 94-бандида белгиланган вазифалар ижроси  ва 2020 йил 25 сентябрдаги “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6074-сон Фармон ижроси юзасидан саволнома асосида Қўштепа, Ёзёвон, Бувайда ва Бағдод туманларида жамоатчилик мониторинги ўтказилди.

I. Давлат дастурининг 61-мақсад 94-бандига асосан: 

2024 йилда бюджетдан ажратиладиган 120 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан 9 та лойиҳа доирасида 20 дан ортиқ маҳаллада 56,5 км тармоқ ва 6 та иншоот қуриш белгиланган.

Жумладан, 

1. Риштон тумани “Навбаҳор” бош сув иншоотидан ичимлик сув тармоғи ва иншоотини “Боғистон” УРВ иншоотига улаш бўйича 20.3 млрд сўм маблағ хисобидан 2 дона ичимлик сув иншооти реконструкция қилинган ва 13,2 км ичимлик сув тармоғи тортилган.

2. Фарғона шаҳри Нурафшон кўчаси, Мустақиллик (ЭКО) шаҳарчасида қурилган Янги Ўзбекистон массивларининг ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш бўйича 2,8 млрд маблағ хисобидан 1 дона ичимлик сув иншооти қурилган ва 2 км ичимлик сув тармоғи тортилган. 

3. Ёзёвон тумани “Юқори сойбўйи” МФЙда қуриладиган Янги Ўзбекистон массивларининг ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш бўйича 2,8 млрд сўм маблағ хисобидан 1 дона ичимлик сув иншооти қурилган ва 0,5 км оқова сув тармоғи тортилган.

4. Ёзёвон тумани “Юқори сойбўйи” МФЙда қуриладиган Янги Ўзбекистон массивлари учун оқова сув тозалаш иншоотини қуриш бўйича 18,1 млрд сўм маблағ хисобидан 1 дона ичимлик сув тозалаш иншоотини технологик ускуналарини ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.

5. Қўқон шаҳрининг У.Носир, А.Навоий, Моворауннахр ва Фаробий МФЙлар ҳудудидан ўтувчи Д-500 мм бўлган Қўқон ҳалқа магистрал ичимлик сув тармоғини қуриш бўйича 14 млрд сўм маблағ ҳисобидан 5,5 км тармоқ тортилган.

6. Сўх тумани “Қақир Себзор”, “Офтобру” (Обширсой), “Чашма Демурсад”, “Шарқобод”, “Ҳушёр”, “Хазрат Али”, “Сариканда”, “Ленбург”, ва “Ғазнов” МФЙларда ичимлик сув тизимларини қуриш (2-босқич) бўйича 20 млрд сўм маблағ хисобидан 7 дона ичимлик сув иншооти қурилган ва 77 км тармоқ тортилган.

II. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли фармонига асосан:

Ҳудудий бўлинма томонидан жорий йилнинг 2024 йил 14 ноябрь кунидаги №07-08/51-сонли хатига асосан “Фарғона сув таъминоти” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармонининг иловалари юзасидан маълумотлар мавжуд эмаслигини билдирган.

Ҳудудий бўлинма томонидан 2021-2024 йиллар давомида аҳолини ичимлик суви ва оқова сув таъминоти билан таъминланиши ҳудудларга чиқиб ўрганилганда қуйидагилар аниқланди.

Ёзёвон тумани  "Юқори сойбуйи" МФЙда қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивларининг ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш белгиланган. Ушбу вазифалар учун 20 млрд 897 млн сўм маблағ сарифланиши белгиланган. Хозирги кунда мазкур объектларга 16 млрд 802 миллион сўм маблағ сарифланиб, “Янги Ўзбекистон” массивларида ахолини ичимлик ва оқава сув тизими билан таъминлаш учун 1 дона сув иншооти қуриш, 9.2 км ичимлик суви тармоқлари тортиш, 1 дона оқава сув тозалаш иншооти ва 17 км оқава сув тармоғи тортиш ишлари режалаштирилган бўлиб, хозирда 1 дона сув иншооти қуриш, 6.3 км ичимлик суви тармоқлари тортиш, 17 км оқава сув тармоғи тортиш ишлари амалга оширилган.

Қўштепа тумани “Кичик бешкапа” МФЙда 840 та хонадон 4416 ахоли истиқомад қилади,  2 дона янги тик ичимлик суви қудуғи қазилиб, 2 дона сув минораси ўрнатилган, 2 дона сув насоси, 2 дона сувни тозалаш ускунаси, 2 дона ТП ўрнатилган хамда 12,5 км янги ичимлик суви тармоғи тортилган.

Қўштепа тумани “Қорақушчи” МФЙда,  1 дона янги тик ичимлик суви қудуғи қазилиб, 1 дона сув минораси ўрнатилган, Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Боғимайдон, Гулобод ва Равнақ кўчаларидаги 200 та ҳонадонга сув етказиб берилади.

“Фарғона сув таъминоти” АЖ Бувайда тумани бўлими хозирги кунда 55 та МФЙ худудларидаги  233 минг нафардан ортиқ фукароларга  хизмат кўрсатиб келмоқда туманда жами 245 та ичимлик сув қудуғи хамда 529.9 км магистирал тармоқлар мавжуд бўлиб 2023 йил 1-январ холатига жами 233 883 аҳолининг 208155 ёки 89% марказлашган ичимлик суви билан таъминланган бўлиб, қолган 11% аҳоли ичимлик сувини алтернатив манбалар орқали истеъмол қилади. Оқава сув хизмати бўйича 0,5% ни ташкил этган.  

2024 йил Ўзбекистор Республикаси Президентинг махсус қарорига асосан Бувайда тумани Араб МФЙ Янгиараб кўчасида “JASUR IMKON FAYZ” MCHJ томонидан 1 дона 300 метр ичимлик сув қудуғи қазилган, 1 дона 25 м3 сув минораси ўрнатилган, 25*20 мухофаза зонаси ўрнатилган, 1 дона бактерялагичиский хона қурулган ва жихозланган, 1 дона 40лик  ТП ўрнатилган, 2 дона колодост ўрнатилган, Д 100 520 метр ичимлик сув тармоғи тортилган ва асосий тармоқга уланган хамда 31 та хонадонга сув хисоблагичлар тўлиқ ўрнатилган хозирда 250 та хонадонга тоза ичимлик сув етказиб берилмоқда. ( лойиха суммаси 1 200 000 000 сўм)

2024 йил “Ташаббусли буджет” 1 мавсум дастури асосада Бувайда тумани Пошшопирим МФЙ Файзобод қишлоғида 1 дона янги ичимлик сув қудуқ қазиш 2 дона янги сув минора ўрнатиш, янги электр тежовчи ичимлик сув насос ўрнатиш ва электр шитлар ўнатиш кўзда тутулган. Ушбу ишлар якунлангандан сўнг 280 та хонадонга тоза ичимлик сув тўлиқ етказиб берилади. (Лойиха суммаси 1 200 000 000 сўм)

2023 йил “Ташаббусли буджет” 1 мавсум дастури асосада Бувайда тумани Инғирчоқ МФЙ Тол қишлоғида 1 дона янги ичимлик сув қудуқ қазилган, 1 дона янги сув минора ўрнатилган, янги электр тежовчи ичимлик сув насос ўрнатилган ва электр шитлар ўнатилган. Хозирги кунда 350 та хонадонга тоза ичимлик сув тўлиқ етказиб берилган. (Лойиха суммаси 1 200 000 000 сўм) 

Бағдод туманида хозирги кунда 227943 нафар аҳоли бўлиб, 182711 нафар (80,2%) аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, жами 292 та ичимлик суви олиш иншоотлари мавжуд бўлиб, хозирги кунда 27 таси таъмирталаб.

Бағдод туманидаги ўрганишлар жараёнида, Ўзбекистон МФЙси худудида 2023 йилда 1 дона сув қудуғи қазилган, 1 дона сув минораси ўрнатилган, 1 дона ТП ўрнатилган, 1 дона сувни зарасизлантириш ускунаси бактерицидка қурилган, 1,3 км ичимлик суви тармоғи тортилган. 450 нафар ахоли ичимлик сув билан таъминланган.

Янгиобод  МФЙси 408 қарор асосида 2023 йилда  1 дона сув қудуғи қазилган, 1 дона сув минораси ўрнатилган, 1 дона ТП ўрнатилган, 1 дона сувни зарасизлантириш ускунаси бактерицидка қурилган, 1 км ичимлик сус тармоғи тортилган. 400 нафар ахоли ичимлик сув билантаъминланган.

Иттифоқ МФЙси 2023 йилда  1 дона сув қудуғи қазилган, 1 дона сув минораси ўрнатилган, 1 дона ТП ўрнатилган, 1 дона сувни зарасизлантириш ускунаси бактерицидка қурилган, 6,7 км ичимлик сув тармоғи тортилган. 1150 нафар ахоли ичимлик сув билан таъминланган.

Мониторинг давомида Бағдод ва Қўштепа туманларида аҳоли билан ўтказилган сухбатларда асосан бир суткада 8 соат сув берилиши билдирилди. 

5-иловага мувофиқ 2021-2025 йилларга мўлжалланган туман марказлари кесимида оқова сув тизимларини комплекс ривожлантириш дастурининг йиғма параметрлари бўйича мониторинг олиб борилган Қўштепа, Ёзёвон, Бувайда ва Бағдод туманлари марказларида оқова сув билан таъминлаш бўйича параметр кўрсаткичлари бажарилмаган.

Tavsiya Etiladi

12-Iyun, 2024-yil 18:41

Соғлом экологик муҳитни биргаликда яратамиз

1-Noyabr, 2024-yil 15:13

Оиламиз танлови - яшил энергетика

1-Noyabr, 2024-yil 15:26

SAYLOV_2024

1-Dekabr, 2024-yil 22:19

“Юксак салоҳият” жамоат бирлашмаси Фарғона филиалининг ”Биз зўравонликка қаршимиз!” тарғибот кампанияси лойиҳаси доирасида АДВОКАЦИЯ АКЦИЯСИ

11-Dekabr, 2024-yil 21:34

Фарғона шаҳрида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди

1-Noyabr, 2024-yil 15:29

Мафтункор ранглар дунёси

25-Noyabr, 2024-yil 16:37

Фарғона вилоятининг Қўқон ва Марғилон шаҳарларида сув таъминоти ва канализация тизимини модернизация қилиш лойиҳаси

25-Noyabr, 2024-yil 16:40

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари уйида "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди

25-Noyabr, 2024-yil 16:42

ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ БУЮРТМАСИ “ҚУЁШЛИ ННТ УЙИ” ЛОЙИҲАСИ

25-Noyabr, 2024-yil 16:44

Ёшларни радикаллашувининг олдини олиш: оммавий ахборот воситаларида ёритилиши

25-Noyabr, 2024-yil 16:46

ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИНИНГ ОЧИҚЛИГИ ВА ОШКОРАЛИГИ, УЛАРНИНГ ОАВ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИ МАСАЛАЛАРИ

25-Noyabr, 2024-yil 16:49

ЯНГИ МЕҲНАТ КОДЕКСИДАГИ МУҲИМ НОРМАЛАР

1-Dekabr, 2024-yil 21:55

“Ўзбекистонда ёшларнинг ишга жойлашиш кўникмаларини шакллантириш

1-Dekabr, 2024-yil 22:00

Бир пиёла чой устида

1-Dekabr, 2024-yil 22:04

Фуқаролик жамиятининг меҳнат ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг заиф гуруҳларини иш билан таъминлаш ва трансформацион иқтисодий ислоҳатларни илгари суриш салоҳиятини фаоллаштириш

11-Dekabr, 2024-yil 21:33

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ВАКИЛЛАРИНИНГ ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ КЕНГАШИ ВА АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ МАСЪУЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

11-Dekabr, 2024-yil 21:37

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Чимён шаҳарчаси Парваришлаш марказида тадбири бўлиб ўтди

11-Dekabr, 2024-yil 21:44

ЖАМОАТЧИЛИК МОНИТОРИНГИ

11-Dekabr, 2024-yil 21:47

“Фуқаролик жамияти хафталиги” доирасида, Фарғона вилоятида “Ҳаво ифлосланишининг олдини олиш, унинг табиий таркибини сақлаш бўйича кўрилаётган чоралар” мавзусидаги жамоатчилик эшитуви

11-Dekabr, 2024-yil 21:50

Ҳакамлар ҳайъати танловга келиб тушган видеоматериалларни кўриб чиқиб, баҳолади

11-Dekabr, 2024-yil 21:52

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – эркин ва фаровон ҳаёт гарови

11-Dekabr, 2024-yil 21:54

Фуқаролик жамияти ҳафталиги доирасида "Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

11-Dekabr, 2024-yil 21:56

Давлат хокимияти органлари билан ижтимоий ҳамкорлик қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг салохиятини ошириш

12-Dekabr, 2024-yil 22:36

Аҳолининг ижтимоий заиф қатламаларининг меҳнат ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва иш билан таъминлаш ҳамда трансформативе иқтисодий ислоҳотларни рағбатлантириш учун фуқаролик жамияти салоҳиятини ошириш

Farg'ona viloyatidagi fuqarolik jamiyati institutlari

© 2024 Barcha huquqlar himoyalangan.

Savollaringiz bormi?