Farg'ona viloyati fuqarolik jamiyati institutlari


Фуқаролик жамияти ҳафталиги доирасида "Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

2024 йил 5 декабрь куни Фуқаролик жамияти ҳафталиги доирасида "Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди.

Ҳусусан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси аъзоси Фарғона вилояти “Болажон дунёси” хайрия жамоат фонди раҳбари Норматов Рахматжон Аъзамович ҳам тақдирланди.

Р.Норматов уй-жой қуришда ва оғир аҳволга тушиб қолган инсонларга ўз ёрдамини кўрсатишда катта тажрибага эга бўлган жонкуяр раҳбар. 

Оғир аҳволга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган ва ногирон фарзанди бўлган ёрдамга муҳтож инсонларга амалий ёрдам кўрсатиб, фидойи инсон сифатида халқимиз орасида барчага намуна бўлиб келмоқда.

Ҳайрия жамоат фонди раҳбари томонидан саҳоватпеша инсонларнинг ёрдамлари ва эҳсонлари орқали ёрдамга муҳтож инсонлар ҳамда уларнинг фарзандларига доимий тарзда ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.

Сўнгги уч йилда унинг бошчилигида 515 нафар боқувчиси бўлмаган,  ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд болаларнинг даволаниши ва яшаш шароитларини яхшилаш учун 5 млрд 400 млн сўмдан зиёдроқ беғараз моддий ёрдамлар кўрсатилган.

2021 йилда Фарғона вилояти Болалар кўп тармоқли шифохонаси Анкогематалогия бўлимига 20 дона она-бола учун койка-диван, тунбучка ва музлаткичлар олиб берилди. Бундан ташқари Республика илмий текшириш институти қошидаги Анкогематология беморларининг дори-дармонларига ёрдам берилди. Шунингдек Россия, Туркия, Ҳиндистон давлатларида даволанаётган боқувчиси бўлмаган, оғир бемор болалар саломатлигини тиклаш учун моддий ёрдамлар кўрсатилган.

2022 йил давомида “Болажон дунёси” ҳайрия жамоат фонди томонидан 140 нафар бемор болаларга 2 млрд 600 млн сўмлик беғараз моддий ёрдамлар кўрсатилган бўлиб, Фарғона шаҳардаги 2 нафар ногирон фарзанди бўлган, кўзи ожиз Г. Қурбоновага 224 млн сўм маблағ сарф этилиб, унинг уйи қайта таъмирланиб, тўлиқ жиҳозлаб берилди. Фарғона шаҳридаги боқувчиси бўлмаган 2 нафар фарзанди бор Р.Ашуровага 311 млн сўм маблағ сафрланиб, беш хоналик уй қуриб берилди. Қашқадарё вилоятининг Нишон туманидаги боқувчиси йўқ 2 нафар фарзанди бўлган Д. Қудратовага 249 млн сўмга уч хоналик барча жиҳозлари билан янги уй қуриб берилди.

2023 йил давомида 165 нафар болаларга 1 млрд 600 млн сўмлик беғараз ёрдамлар кўрсатилган бўлиб, шундан 12 та вилоятдаги боқувчиси бўлмаган, ёрдамга муҳтож ва бемор фарзанди бўлганларга қиш фаслида 180 млн сўмлик кўмир ва озиқ овқат воситалари ёрдам тариқасида тарқатилди. Анкогематологик кассалиги бўлган боқувчиси йўқ болаларга доимий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Шунингдек Фарғона вилояти Фурқат туманидаги якка ёлғиз яшовчи, кўзи ожиз ногирон Х.Қорёғдиеванинг яшаш шароити жуда оғир аҳволда бўлганлиги сабабли, 117 млн сўмлик ёрдам кўрсатилиб, барча шароитлар билан ошхона ва ювиниш хонасига эга бўлган икки хоналик уй қуриб берилди. Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи бир ярим ёшли Мадинабонунинг юрак етишмоқчилиги бўйича Ҳиндистонда давлониши, жарроҳлик операцияси учун 86 млн сўм беғараз моддий ёрдам кўрсатилди. Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи жигар серрози билан касалланган, боқувчиси бўлмаган, саккиз ёшли С.Шариповга Ҳиндистонда даволаниши учун 35 млн сўм моддий ёрдам кўрсатилди.

Р.Норматов саҳоватпеша, жонкуяр инсон сифатида жамоатчилик вакиллари, вилоят фаоллари ва аҳоли ўртасида ҳурмат қозонган.

Кўкрак нишони билан тақдирланган Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси аъзоларини Ассоциация жамоаси номидан муборакбод этамиз!

Tavsiya Etiladi

12-Iyun, 2024-yil 18:41

Соғлом экологик муҳитни биргаликда яратамиз

1-Noyabr, 2024-yil 15:13

Оиламиз танлови - яшил энергетика

1-Noyabr, 2024-yil 15:26

SAYLOV_2024

1-Dekabr, 2024-yil 22:19

“Юксак салоҳият” жамоат бирлашмаси Фарғона филиалининг ”Биз зўравонликка қаршимиз!” тарғибот кампанияси лойиҳаси доирасида АДВОКАЦИЯ АКЦИЯСИ

11-Dekabr, 2024-yil 21:34

Фарғона шаҳрида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди

1-Noyabr, 2024-yil 15:29

Мафтункор ранглар дунёси

25-Noyabr, 2024-yil 16:37

Фарғона вилоятининг Қўқон ва Марғилон шаҳарларида сув таъминоти ва канализация тизимини модернизация қилиш лойиҳаси

25-Noyabr, 2024-yil 16:40

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари уйида "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди

25-Noyabr, 2024-yil 16:42

ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ БУЮРТМАСИ “ҚУЁШЛИ ННТ УЙИ” ЛОЙИҲАСИ

25-Noyabr, 2024-yil 16:44

Ёшларни радикаллашувининг олдини олиш: оммавий ахборот воситаларида ёритилиши

25-Noyabr, 2024-yil 16:46

ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИНИНГ ОЧИҚЛИГИ ВА ОШКОРАЛИГИ, УЛАРНИНГ ОАВ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИ МАСАЛАЛАРИ

25-Noyabr, 2024-yil 16:49

ЯНГИ МЕҲНАТ КОДЕКСИДАГИ МУҲИМ НОРМАЛАР

1-Dekabr, 2024-yil 21:55

“Ўзбекистонда ёшларнинг ишга жойлашиш кўникмаларини шакллантириш

1-Dekabr, 2024-yil 22:00

Бир пиёла чой устида

1-Dekabr, 2024-yil 22:04

Фуқаролик жамиятининг меҳнат ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг заиф гуруҳларини иш билан таъминлаш ва трансформацион иқтисодий ислоҳатларни илгари суриш салоҳиятини фаоллаштириш

11-Dekabr, 2024-yil 21:33

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ВАКИЛЛАРИНИНГ ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ КЕНГАШИ ВА АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ МАСЪУЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

11-Dekabr, 2024-yil 21:37

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Чимён шаҳарчаси Парваришлаш марказида тадбири бўлиб ўтди

11-Dekabr, 2024-yil 21:44

ЖАМОАТЧИЛИК МОНИТОРИНГИ

11-Dekabr, 2024-yil 21:47

“Фуқаролик жамияти хафталиги” доирасида, Фарғона вилоятида “Ҳаво ифлосланишининг олдини олиш, унинг табиий таркибини сақлаш бўйича кўрилаётган чоралар” мавзусидаги жамоатчилик эшитуви

11-Dekabr, 2024-yil 21:50

Ҳакамлар ҳайъати танловга келиб тушган видеоматериалларни кўриб чиқиб, баҳолади

11-Dekabr, 2024-yil 21:52

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – эркин ва фаровон ҳаёт гарови

11-Dekabr, 2024-yil 21:54

Фуқаролик жамияти ҳафталиги доирасида "Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

11-Dekabr, 2024-yil 21:56

Давлат хокимияти органлари билан ижтимоий ҳамкорлик қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг салохиятини ошириш

12-Dekabr, 2024-yil 22:36

Аҳолининг ижтимоий заиф қатламаларининг меҳнат ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва иш билан таъминлаш ҳамда трансформативе иқтисодий ислоҳотларни рағбатлантириш учун фуқаролик жамияти салоҳиятини ошириш

Farg'ona viloyatidagi fuqarolik jamiyati institutlari

© 2024 Barcha huquqlar himoyalangan.

Savollaringiz bormi?