2024 йил 11-12 декабрь кунлари Фарғона шаҳар "ННТлар уйи"да "Ҳўқанди латиф келажаги" жамоат фонди томонидан “Давлат хокимияти органлари билан ижтимоий ҳамкорлик қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг салохиятини ошириш” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинарда Адлия бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Инсон ижтимоий хизматлар маркази, Оила ва хотин-қизлар, Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси, Спорт бошқармаси, фаол ННТ ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда давомида ижтимоий шериклик, жамоатчилик назорати, давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир мавзуларда иштирокчиларга батафсил тушунтиришлар берилди ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш ижтимоий муаммоларни биргалик хал этиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
© 2024 Barcha huquqlar himoyalangan.