2024 йил 10 декабр куни Фарғона шаҳар Мономарказнинг конференцзалида AKTED Ўзбекистон Республикасидаги ваколатли филиали билан ҳамқорликида, АҚШ давлат департаментининг Демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат бюроси (DRL) томонидан молиялаштирилаётган “Аҳолининг ижтимоий заиф қатламаларининг меҳнат ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва иш билан таъминлаш ҳамда трансформативе иқтисодий ислоҳотларни рағбатлантириш учун фуқаролик жамияти салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида ярмарка ташкил этилди.
Ушбу ташаббус иш берувчилар ва иш изловчилар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни яратиш орқали муҳим имкониятларини тақдим этиш ва ижтимоий инклюзивликни тарғиб қилишга қаратилган эди. Ярмарка иштирокчилари ишга жойлашиш учун зарур бўлган маълумотлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодексига мувофиқ меҳнат ҳуқуқлари ва стандартлари ҳақида маълумотлар олишди. Ярмаркада қатнашган ногиронлиги бўлган шаҳслар, ва бошқа қатламдаги ишсиз юрган аёллар иш билан таъминланиш бўйича янги имкониятларга эга бўлишди.
Ушбу тадбирда Фарғона вилоят адлия бошқармаси, Фарғона вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Фарғона вилоят марказий банк маъсул ходимлари сўзга чиқиб, иштирокчиларнинг кўплаб саволларига батафсил жавоблар беришди.
“Юксак салохият” жамоат бирлашмаси Фарғона филиали бошқаруви ушбу ярмаркани ташкил қилишда ўзини амалий ёрдамини аямаган Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Фарғона вилоят худудий бўлими бошлиғи Ў.Мамажонова ва шаҳар-тумандаги ходимларига, Фарғона филиалининг семинарларида иштирок этган вилоятимизнинг шаҳар-туманларлардаги кичик ва ўрта бизнес раҳбарларига ўз миннаддорчилигини билдиради.
Ярмаркада фаол қатнашгани учун бир қатор иштирокчилар “Сертификалар” билан тақдирландилар.
Ярмаркани ташкиллашда “Чехра” аёллар ва болаларни ижтимоий, хукукий ва тиббий ёрдам курсатиш маркази ҳамда "Эзгу Ният" имкониятлари чекланган болаларни ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази рахбарлари фаол иштирок этишди.
© 2024 Barcha huquqlar himoyalangan.