2024 йилнинг 30 декабрь куни Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Фарғона вилоят булими томонидан, Фаргона шахридаги "Водий" тантаналар саройида 200 нафардан зиёд жамият аъзолари ва тизимда ишловчи ходимлар учун янги йил муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.
Ушбу тадбирида барча иштирокчиларга вилоят булими томонидан эсталик совғалари топширилди. Таниқли саньаткорлар ижросидаги куй ва қушиклар тадбирга ўзгача файз киритди.
Тадбир вилоят телевиденияси ва бир катор оммавий-ахборот воситалари оркали кенг еритилди. Жамият аьзолари орасидан Республика ва Халқаро мусобақаларда ғолиб бўлган бир гуруҳ иқтидорли ёшлар, тегишли даражадаги Диплом, Фахрий ёрлик, сертификат ва қимматбахо совғалар билан тақдирланди.
© 2024 Barcha huquqlar himoyalangan.