Олий Мажлис Жамоат Фонди буюртмасига кўра Қўқон шаҳар "Мулоқот" телеканали томонидан амалга оширилаётган “Фарғона водийси вилоятларида энергия ресурслари тежамкорлигига эришиш, электр ва газни тежаш, аҳолида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш” лойиҳаси доирасида мактаб ўқувчилари орасида “Оиламиз танлови - яшил энергетика” иншолар танлови эълон қилинган эди.
Танлов мақсади Фарғона водийси вилоятларида аҳоли ўртасида энергия ресурслари тежамкорлигига эришиш, хусусан, ѐшларда электр энергия ва газни тежаш, энергиядан оқилона фойдаланиш кўникмаларини шаклллантиришга эришиш, муқобил энергия афзалликларини тушунтириш, истеъмол маданиятини оширишдан иборат.
Танловда Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари умумтаълим мактабларининг 9-10-11 синф ўқувчилари иштирок этишиб, ҳар бир вилоятдан 3 нафардан жами 9 нафар ғолибларга 1-ўринга ноутбук, 2-ўринга компьютер ва 3-ўринга планшет каби қимматбаҳо совғалар топширилди.
© 2024 Barcha huquqlar himoyalangan.