2024 йил 30 октябрь куни Тошкент шаҳри "Халқлар дўстлиги" саройида ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида “Мафтункор ранглар дунёси” тасвирий ижод ва спортнинг шахмат тури бўйича ўтказилган мусобақасида ногиронлиги бўлган иқтидорли болалар ўзаро беллашдилар.
Мусобақанинг вилоят босқичида тасвирий ижод йўналишида Ўзбекистон ногиронлар жамияти Олтираиқ туман бўлими аъзоси И.Турсунова ҳамда шахмат спорти бўйича Жамиятнинг Марғилон шаҳар бўлими аъзоси, 16-умумтаълим мактаби ўқувчиси И.Жўрабоевлар 1-ўринни қўлга киритишган эди.
Фарғона вилоятида ғолибликни қўлга киритганлар Республика босқичида ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Шахмат бўйича Республика босқичида И.Жўрабоев фахрли 1-ўринни, тасвирий ижод йўналишида эса И.Турсанова 2-ўринни қўлга киритишди.
Уларга ташкилотчилар ва Ўзбекистон ногиронлар жамияти раиси К.Қадамов томонидан эсталик совғалар тантанали топширилди.
© 2024 Barcha huquqlar himoyalangan.