2024 йил 12 ноябрь куни Фарғона шаҳар “ННТлар уйи”да ҳудуддаги ичимлик суви муаммоларини ўрганиш бўйича GOPA Infra GmbH (Германия) ва Infratech Consulting SDN LLC (Ўзбекистон) компаниялари ҳамда ННТ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси, “Шохимардон-обод Сув” ННТ, Фарғона тумани “Орзу” жамоа уюшмаси ва Қалб нури маркази иштирок этди.
GOPA Infra GmbH ва Infratech Consulting SDN LLC компаниялари KfW тараққиёт банкининг (Германия) қарз ва грант маблағларини жалб қилган ҳолда Фарғона вилоятининг Қўқон ва Марғилон шаҳарларида сув таъминоти ва канализация тизимини модернизация қилиш лойиҳаси бўйича лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлашда иштирок этмоқда. Лойиҳада аҳолининг сифатли ичимлик суви ва канализация хизматларидан фойдаланиш даражасини яхшилаш мақсадида мазкур шаҳарларга хизмат кўрсатувчи сув таъминоти ва канализация иншоотларини қуриш, кенгайтириш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган.
© 2024 Barcha huquqlar himoyalangan.