2024 йил 13 ноябрь куни Фарғона вилояти Фарғона шаҳридаги “ННТлар уйи”да ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси, Фарғона шаҳар "Мадад" ННТ билан ҳамкорликда ННТлар учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.
“Очиқ эшиклар” кунида "Экосан" жамоат фондининг Фарғона вилояти ҳудудий ташкилоти, Ўзбекистон ҳакамлик судлари ассоциацияси Фарғона вилоят ваколатхонаси, Фарғона вилоят жамоат фонди, Фарғона тумани “Орзу” жамоа уюшмаси ва “Шохимардон-обод Сув” ННТ вакиллари иштирок этишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олишди.
Ҳусусан, “Экосан” экология ва саломатлик халқаро ҳайрия жамоат фонди ПФ-124-сон Фармонга асосан 50 фоиз камайтирилган солиқ имтиёзлари ҳамда Ўзбекистон Чернобильчилар ассоциацияси Фарғона вилоят бўлими давлат ҳамда ҳукумат томонидан қабул қилинган қарор ва фармонларни бекор бўлганлиги ёки амалда эканлиги бўйича расмий маълумотларни олиш тартиби тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
© 2024 Barcha huquqlar himoyalangan.