Маълумки, Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси қарорига кўра, вилоят Жамоат фонди томонидан Фарғона шаҳар "ННТлар уйи” биносини замонавий электрга мослаштирилган қайта тикланувчи энергия манбаси қуёшли панелларни ўрнатиш орқали “Қуёшли ННТ уйи”га айлантириш мақсадида 300 млн сўм давлат ижтимоий буюртмаси учун танлов эълон қилинган эди.
Танлов ғолиблигини қўлга киритган Қишлоқ хўжалигида инновациаларни қўллаб-қуватлаш ва инновацион технологияларни ривожлантириш Агроинновация жамғармаси Фарғона вилоят ҳудудий бўлими томонидан қуёш фотоэлектр станциясини ўрнатиш бўйича давлат харидлари орқали шаффоф ва очиқлик тендир танловлари ташкил этилиб, эълон қилинган.
2024 йил 14 ноябрь куни ННТ уйида фаолият юритувчи тендер комиссияси аъзолари иштирокида келиб тушган таклифлар ўрганиб чиқилди ҳамда эълонда кўрсатилган талаблар ва белигиланган мезонлар асосида баҳоланди.
ЛОЙИҲАНИНГ МАҚСАДИ ВА МАЗМУНИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғирисида”ги ПФ-5430-сонли Фармони қабул қилинган бўлиб, худудларда босқичма-босқич “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари” ташкил қилиш назарда тутилган. Шунингдек Фармон ижроси юзасидан, Фарғона шаҳри Б.Марғилоний кўчаси №105 уйда жойлаш “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”и ташкил қилинган. Мазкур ажратилган бинони замонавий қайта тикланувчи энергия манбаси қуёш панелларни ўрнатиш орқали “Қуёшли ННТ уйи” га айлантириш мақсад қилинган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57-сон қарорида ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида аҳолини муқобил энергия манбаи билан таъминланиши, шу билан биргаликда, мамлакатимизда аҳолини турмуш даражасини ошириш, энергия тежамкор тизим бўйича билим ва кўникмаларини шакллантириш, давлатимиз томонидан ушбу сохага яратилаётган кенг имкониятлар ва мамлакат бўйлаб катта миқиёсдаги ишлар натижаси бўлди.
1. Электр энергияси узилиши:
Тез-тез электр узилишлари ННТ фаолиятини бузиши, иш жараёнини тўхтатиши ва хизматлар кўрсатиш жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
2. Кам қувватли электр тармоғи:
Бинода кўплаб ННТлар жойлашганлиги сабабли қишнинг совуқ кунларида кам қувватли электр тармоғи катта миқдордаги электр энергиясини талаб қилувчи ускуналарни ишлатишда муаммолар келтириб чиқариши мумкин.
3. Ускуна носозлиги:
Электр тармоғидаги беқарорлик ускуналар носозлигига олиб келиши ва ННТлар иш фаолиятини тўхтатиб қўйиши мумкин.
4. Қиммат электр энергияси:
Электр энергияси нархининг юқорилиги фонд бюджетига салбий таъсир кўрсатиши ва бинонинг бошқа зарурий ҳаражатлари учун тўловларга маблағ ажратишни қийинлаштириши мумкин.
5. Эҳтиёжга мос келмаслиги:
ННТ фаолияти учун зарур бўлган махсус электр таъминоти талабларига жавоб бермайдиган инфратузилма муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
6. Захира электр таъминотининг йўқлиги:
Электр узилишлари пайтида фойдаланиш учун захира электр таъминотининг йўқлиги ННТ фаолиятининг тўхтаб қолишига олиб келиши мумкин.
7. Электр хавфсизлиги:
Электр тизимларининг хавфсизлик талаблари бўйича мос келмаслиги ёнғин хавфи ва бошқа хавфли ҳолатларни юзага келтириши мумкин.
Бу муаммоларни ҳал қилиш учун қуёш панелларини ўрнатиш яхши ечим бўлиши мумкин, чунки бу қайта тикланадиган энергия манбаи бўлиб, барқарор ва ишончли электр таъминотини таъминлайди.
© 2024 Barcha huquqlar himoyalangan.